
1994 йил Самарқанд шаҳрида туғилган. 2018 йилда Самарқанд давлат тиббиёт институтини даволаш факультети бўйича бакалавр даражасида тамомлаган, 2022 йилда эса Тошкент Тиббиёт Академиясида кардиология йўналиши бўйича магистратура босқичини якунлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги — кардиолог шифокор.
2018 йилда Самарқанд шаҳридаги 2-сон оилавий поликлиникада умумий амалиёт шифокори сифатида фаолият юритган.
2024–2025 йилларда Тошкент давлат стоматология институти Ички касалликлар кафедрасида ассистент лавозимида ишлаган.
2025 йилдан ҳозирга қадар Тошкент давлат тиббиёт университети Ички касалликлар кафедрасида ассистент сифатида фаолият олиб бормоқда.
