Бахранова Дилфуза Фуркатовна

1999-2010 йиллари №1- сонли ўрта мактабни тугатганман. 2010 йил Тошкент тиббиёт академияси даволаш факультетига ўқишга қабул килиниб, 2017 йил «Даволаш иши» йўналиши бўйича ўқишни тугатганман. 2017-2019 йиллар Тошкент тиббиёт академияси терапия йуналиши клиник ординаторини ўтаб, 2020-йил 1-декабрдан 2021-йил 30-мартгача ТТА ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ марказида “Тиббий педагогик қайта тайёрлаш” курсида ўқиганман.  

2021-йилдан бошлаб Тошкент тиббиёт академияси 2-сон ички касалликлар кафедрасига ассистент лавозимига қабул килинганман.

Ҳозирги пайтгача гастроэнтерология муаммоларига бағишланган тезис, мақола, методик тавсия кўринишида бўлган 8та нашрларим мавжуд.

Хамиша ўзимнинг илмий-педагогик потенциалимни ошириб бораман. Даволаш факультетининг талабаларига икки тилда дарс бераман.

Ўзбек, рус тилларида бемалол  ва инглиз тилларини биламан. Компьютерда (Word,  Excel,  Power Point) Internet-тармоғида ишлайман. Сертификатларим бор.