Kafedra tarixi

ТЕРАПЕВТИК СТОМАТОЛОГИЯ ПРОПЕДЕВТИКАСИ КАФЕДРАСИ

Терапевтик стоматология пропедевтикаси кафедраси 1-, 2-курс талабаларига “Преклиник реставрацион стоматология” ва “Клиник реставрацион стоматология” фанларидан машғулотларни олиб боради.

Ҳозирги кунда кафедрада қуйида келтирилган ходимлар ишлаб келмоқда: т.ф.д., доцент С.Х.Юсупалиходжаева, т.ф.н. С.Ю.Жумаев, т.ф.н. Юльбарсова Н.А., т.ф.н. С.С.Гаффорова, ассистентлар: Ф.Р.Наврузова, Ш.Ш.Азизова, И.Э.Садикова, З.Ф.Курбанова, Г.Б.Ишниязова, Ж.Э.Солиев, Б.Б.Сатторов., Х.О.Мукимова.

Ҳозирги кунда кафедрада ошқозон ва ўникки бармоқ ичак касалликлари билан оғриган беморлар сурункали пародонтитни комплекс даволашни такомиллаштириш, анемия билан оғриган ҳомиладорларда стоматологик касалликларни ташхислаш ва комплекс даволашни такомиллаштириш, тиш қаттиқ тўқималарига электромагнит нурланишларнинг таъсирини баҳолаш ва даво-профилактик чораларни ишлаб чиқиш, эпоксидли полимерлар билан алоқада бўлган ишчилар учун стоматологик ёрдамни ташкил этишни илмий асослаш бўйича турли илмий изланишлар олиб борилмоқда.

Кафедрада талабаларни мустақил фикрлашга, мустақил ишлашга, амалий кўникмаларни ривожлантиришга қаратилган ишлар олиб борилади.

Терапевтик стоматология пропедевтикаси кафедраси томонидан 2023 йилдан бошлаб Россия Федерациясининг “СПЛАТ” корхонаси билан халқаро хамкорлик йўлга кўйилди. Бунинг негизида Республика миқёсида катталар, мактабгача ва мактаб ёшидаги болаларга оғиз бўшлиғи саломатлиги, стоматологик касалликларни олдини олишга қаратилган ишлар олиб борилмоқда.